• 12 668 сум
    -46.99
  • 14 641 сум
    -89.91
  • 161 сум
    -0.6
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 668 сум
    -46.99
  • 14 641 сум
    -89.91
  • 161 сум
    -0.6
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 6 апреля 2020

Бош прокуратура фуқароларни кундалик тутиб, ким билан ва қачон мулоқотда бўлганларини ёзиб боришга чақирмоқда

Бу маълумотлар Ўзбекистонда COVID-19 ʼнинг олдини олиш ҳамда унинг тарқалишига чек қўйишга ёрдам беради.

1201
0
Юрий Ким / UzNews.uz

Бош прокуратура хабарига кўра, прокуратура 4 апрелда коронавирус кенг тарқалишининг олдини олиш, тегишли хизматларга мазкур касалликка чалинган беморлар билан алоқада бўлган шахсларни тезкор равишда аниқлаш ва уларнинг бошқа фуқаролар билан мулоқотини чеклаш бўйича кўмаклашиш чораларини белгилади.

Жумладан, Бош прокуратурада коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқотда бўлган шахслар доирасини аниқлаш бўйича идоралараро штаб, ҳудудларда эса, идоралараро ишчи гуруҳлар тузилди.

Шу сабабли, Бош прокуратура фуқароларни кундалик тутиб, унга ким билан ва қачон мулоқотда бўлганларини ёзиб боришга чақирган.

"Ҳар бир фуқаро қачон, ким билан, қаерда ва қай тарзда мулоқот қилганини ёзиб бориши мақсадга мувофиқ. Бу маълумотлар, аввало, касалликнинг олдини олиш, унинг тарқалишига чек қўйиш, пировардида минглаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолишга хизмат қилади", — дейилади хабарда.

1201
0