• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 4 мая 2020

Ўзбекистонда яна кучли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши кутилмоқда

Яқин кунларда республика бўйлаб ёмғир ёғади ва момақалдироқ бўлади, шамолнинг тезлиги секундига 28 метргача кучайиши мумкин.

2013
0
Марат Наджибаев / UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, 4-6 май кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Каспий денгизининг жанубий районлари устида шаклланган нам ҳаво оқими киради.

4 майда Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида ёмғир, айрим жойларга кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида кечга бориб ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик бўлмайди.

5 майда республикада айрим жойларга ёмғир, кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда, момақалдироқ бўлиши мумкин. Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида кечга бориб ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик бўлмайди.

6 майда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида айрим жойларга ёмғир, кучли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик бўлмайди.

4-6 майда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, шамол шиддати секундига 23-28 метргача етиши мумкин. 4-7 май кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.

2013
0