• 12 706 сум
    59.23
  • 14 704 сум
    243.07
  • 159 сум
    -1.68
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 706 сум
    59.23
  • 14 704 сум
    243.07
  • 159 сум
    -1.68
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Коронавирус 3 июня 2020

Ўн олтинчи ўлим: Тошкентда бир кун олдин даволанишга ётқизилган бемор вафот этди

Тошкентда 72 ёшли (эркак) бемор ўпка-юрак етишмовчилиги, бош мия қон айланишининг ўткир бузилишидан вафот этди.

1176
0
РИА Новости

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, Тошкентлик 72 ёшли М.да 2 июнь куни COVID-19 аниқланиб, Вирусология илмий текшириш институти клиникасига ётқизилган эди. Ушбу эркак бемор узоқ йиллардан буён  юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси, гипертония касаллиги, қандли диабетнинг иккинчи тури ташхиси билан даволаниб келган.

Маълум қилинишича, 2000 ва 2019 йилларда у икки марта миокард инфарктини ўтказган.

Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази шифокорлари томонидан ўтказилган реанимацион муолажаларига қарамасдан жонлантириш бўлимида сунъий нафас олиш аппаратида бўлган бемор ўпка-юрак етишмовчилиги, бош мия қон айланишининг ўткир бузилишидан вафот этди.

1176
0