• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Коронавирус 17 июня 2020

Сешанба куни мобайнида COVID-19 билан касалланиш бўйича 230 та ҳолат аниқланди

230 та касалланиш ҳолатларининг 115 таси Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида, 104 – Қашқадарё, 5 – Наманган, 4 – Бухоро ва 2 таси Самарқанд вилоятларида қайд этилди.

1524
0
UzNews.uz

16 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5493 (+165) нафарни ташкил этмоқда.  

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 27 таси Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 104 таси Қашқадарё вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинганлар орасида, 13 таси Тошкент шаҳрида (шундан 7 таси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган, 6 таси аҳоли орасида), 7 таси Тошкент вилоятида, 5 таси Сирдарё вилоятида хориждан юртимизга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида, 5 таси Наманган вилоятида (шундан 4 таси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган, 1 таси аҳоли орасида), 4 таси Бухоро вилоятида (шундан 1 таси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган, 3 таси аҳоли орасида) аниқланган.

Умумий ҳисобда кун давомида қайд этилган 230 та ҳолатнинг 196 таси Карантин муассасаларида, 20 таси аҳоли орасида (шундан 14 таси Тошкент шаҳрида, 3 таси Бухоро вилоятида, 2 таси Самарқанд вилоятида ҳамда 1 таси Наманган вилоятида), қолган 14 таси эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган. 

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 5493 нафар бемордан 4096 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 74 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1378 нафар бемордан 13 нафари оғир аҳволда.

1524
0