• 12 497 сум
    -62.32
  • 14 405 сум
    -7.79
  • 159 сум
    -0.79
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 497 сум
    -62.32
  • 14 405 сум
    -7.79
  • 159 сум
    -0.79
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 26 июня 2020

Ўзгидромет дам олиш кунлари республикада кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди

Дам олиш кунлари республиканинг айрим жойларида ёмғир ёғиши ҳамда момақалдироқ бўлиши кутилмоқда.

1124
0
Марат Наджибаев / UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, 27 июнь куни салқин ва кам нам ҳаво оқими бутун Ўзбекистон ҳудудига тарқалади. Барча жойларда ҳаво булутли бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Фарғона водийси вилоятларида айрим жойларга қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузги ҳарорат июнь ойининг охири учун қулай бўлган кўрсаткич — +27...+32 даражагача пасаяди.

Совуқ фронт ўтиши натижасида 26 ва 27 июнь кунлари республикада шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, шиддат билан эсганда тезлиги секундига 23-28 метргача етиши кутилмоқда.

Якшанба куни Ўзбекистон ҳудуди қуруқ ва салқин ҳаво оқими таъсирида бўлади. Об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади, кучсиз шамол эсади. Фақат тоғолди ва тоғли туманларда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин.

Тунги ҳарорат +15...+20 даражагача пасаяди, кундузи эса +27...+32 даража атрофида сақланиб туради. Бу июнь ойининг охирги беш кунлиги учун хос бўлган меъёрий қийматлардан 2-3 даражага паст.

1124
0