• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 30 июня 2020

Тошкентда ва «сариқ» ҳудуд бўлган бошқа шаҳарларда куннинг белгиланган вақтларида кўчада бўлиш тақиқланди

Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарори эълон қилинди.

1497
0
UzNews.uz

Қарорга кўра, 1 июлдан барча ҳудудларда йирик буюм бозорлари ва буюм савдоси билан шуғулланадиган йирик савдо мажмуалари шанба ва якшанба кунлари санитария-дезинфекция ишларини амалга ошириш учун ёпилади.

«Қизил» ва «сариқ» ҳудудларда соат 07:00дан 23:00га қадар жамоат жойларида 3 кишидан ортиқ тўпланиш ва 23:00дан 07:00га қадар кўчаларда, кўп қаватли уй ва ҳовлилар олдида бўлиш тақиқланади.

Фуқароларга соғлиги ёмонлашганлиги ёки ҳомиладорлиги сабабли шифохонага ҳамда дорихонага бориб-келишларига рухсат берилади.

Қайд этилишича, мазкур талабларни бузган шахсларга нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилади.

Бундан ташқари, «қизил» ва «сариқ» ҳудудларда ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари жамоат транспорти ҳаракати камайтирилади.

1497
0