• 12 668 сум
    -46.99
  • 14 641 сум
    -89.91
  • 161 сум
    -0.6
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 668 сум
    -46.99
  • 14 641 сум
    -89.91
  • 161 сум
    -0.6
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Коронавирус 5 июля 2020

Тошкентда навбатдаги COVID-19 сабаб бўлган ўлим қайд этилди

ССВ Тошкентлик коронавирус инфекциясига чалинган 71 ёшли аёлнинг вафоти ҳақида хабар берди.

1068
0
UzNews.uz

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида яшовчи, 71 ёшли онахон М.Г. жорий йил 30 июнь куни коронавирус аниқланганлиги сабабли Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасининг реанимация бўлимига ётқизилган. 

Унга “Юрак ишемик касаллиги, гипертония, стенокардия, қандли диабет, сурункали буйрак етишмовчилиги, икки томонлама пневмония оғир кечиши, ўткир нафас етишмовчилиги” ташхиси қўйилган.

Бемор бундан аввал, охирги 10 йил давомида юрак ишемик касаллиги, гипертония, стенокардия, қандли диабет, сурункали буйрак етишмовчилиги ташхиси билан даволаниб юрган. Сўнгги бир ой ичида эса режали гемодиализ муолажаларини олишни бошлаган.

Беморнинг даволаниши давомида кунлик аҳволи малакали шифокорлар томонидан маслаҳатлар, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази мутахассислари томонидан телемедицина орқали консилиумлар ўтказилиб, доимий назоратга олинган.

Бироқ шифокорларнинг стандартлар асосида ўтказган тезкор реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор ўткир юрак-қон томир ва ўпка етишмовчилигидан вафот этди.

1068
0