• 11 980 сум
    -41.58
  • 13 901 сум
    -77.1
  • 168 сум
    -2.01
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 980 сум
    -41.58
  • 13 901 сум
    -77.1
  • 168 сум
    -2.01
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 20 июля 2020

Lacetti юк машинаси билан тўқнашиб кетди: икки киши ҳалок бўлган

Самарқанд вилоятида Lacetti русумли автомобиль юк машинаси билан тўқнашиб кетди.

2759
0
tergov.uz

19 июль куни тахминан соат 06:30да Самарқанд шаҳрида 38 ёшли А.З. DAF ТE 95ХF русумли юк машинасида кетаётганида, қарама-қарши томондан келаётган 31 ёшли Ф.Х. бошқарувида бўлган Lacetti билан тўқнашиб кетган.

Оқибатда Lacetti ҳайдовчиси А.З. ҳамда йўловчиси 24 ёшли Э.Р. оғир тан жароҳатлари олиб, ҳодиса жойида вафот этган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги тергов департаменти хабар бермоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан ЎзР ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми (одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2759
0