• 11 998 сум
    18.19
  • 13 968 сум
    66.7
  • 167 сум
    -0.21
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 998 сум
    18.19
  • 13 968 сум
    66.7
  • 167 сум
    -0.21
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 21 июля 2020

Амур вилоятидаги тартибсизликнинг 11 нафар иштирокчиси ҳибсга олинди

Тергов қўмитаси “Газпром”нинг Амур газни қайта ишлаш заводида келтиб чиққан тартибсизликлар сабабини маълум қилди.

1289
0
Скриншот

Россиянинг Амур вилоятида жойлашган “Газпром”нинг Амур газни қайта ишлаш заводида 13 июль куни юз берган тартибсизликларнинг 11 нафар “фаол” иштирокчиси ҳибсга олинди.

Тергов қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон фуқаролари, яъни пудратчи ташкилот ходимлари ўртасида патент учун тўловларни амалга ошириш манбалари бўйича ўзаро келишмовчиликлар сабаб ушбу тартибсизлик келиб чиққан.

Мазкур ҳолат юзасидан Амур вилояти прокуратураси томонидан Жиноят кодекси 213-моддаси 2-қисми (безорилик), Ҳудудий тергов қўмитаси томонидан Жиноят кодексининг 212-моддаси 2-қисми (оммавий тартибсизликларда иштирок этиш) бўйича жиноий ишлар қўзғатилган.  

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг 13 июль куни Россия Федерацияси Амур вилояти Свободный туманидаги "Renaissance Heavy Industries" компаниясига тегишли вақтинчалик вахта шаҳарчасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирокида юз берган ҳодисани Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси назоратга олгани маълум қилинган эди.

1289
0