• 12 146 сум
    3.71
  • 14 269 сум
    -21.14
  • 164 сум
    1.7
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 146 сум
    3.71
  • 14 269 сум
    -21.14
  • 164 сум
    1.7
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
28 июля 2020

7 соат ичида Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан зарарланганлар сони қарийб 200тага ортди

Шундан 122таси Тошкент шаҳрида қайд этилган.

1665
0
Миллий гвардия

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2020 йил 28 июль соат 17:00 ҳолатига коронавирусдан зарарланганлар сонини эълон қилди. Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 193тага ошиб 21 699 нафарни ташкил этмоқда.  

Янги касалланиш ҳолатларининг 122 нафари Тошкент шаҳрида (улардан 50 нафари тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирус билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган  фуқаролар, 72 нафари эса Қозоғистондан “Ғишткўприк” чегара пости орқали келган ва Ўртасарой карантин марказига жойлаштирилган ҳамда намуна олинган фуқаролар орсида), 32 нафари Тошкент вилоятида, 21 нафари Сурхондарё вилоятида ҳамда 18 нафари Қашқадарё вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 185 нафар, Тошкент вилоятида 82 нафар, Андижон вилоятида 41 нафар, Бухоро вилоятида 17 нафар, Навоий вилоятида ҳам 17 нафар ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 10 нафар, жами 352 нафар бемор тузалди. 

Мамлакатда 12 026 (+352) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (55 фоиз) соғайган.

Ҳозирда 9 549 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.  

Аввалроқ, Тошкент шаҳрида яшаган 50 ёшли ва 61 ёшли эркак ўтказилган реанимацион чораларга қарамай ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этгани ҳақида хабар берганди.  

1665
0