• 11 980 сум
    -41.58
  • 13 901 сум
    -77.1
  • 168 сум
    -2.01
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 980 сум
    -41.58
  • 13 901 сум
    -77.1
  • 168 сум
    -2.01
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 29 июля 2020

«Lacetti» юк машинасининг орқасидан «етиб» олди. Ҳайдовчи реанимацияга ётқизилган

Самарқандлик фуқаро бошқарувидаги «Lacetti» «MAN» русумли юк машинасининг орқа томонидан бориб урилган. 

1083
0
Сирдарё вилояти ИИБ

Бугун, 29 июль куни Сирдарё туманида аянчли йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган. Ҳодиса юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати томонидан батафсил маълумот берилди.

Маълум бўлишича, 2020 йил 29 июл куни соат 07:30 ларда Самарқанд вилояти Нарпай тумани Манғит қишлоғида яшовчи, 1993 йилда туғилган Ш.М. ўз бошқарувидаги «Lacetti» русумли 85 S 297 EA давлат рақам белгили автомашинани Сирдарё тумани худудидан ўтган М-34 автомобиль йўлининг 100 кмда Термез – Тошкент йўналиши бўйича бошқариб кетаётиб, ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган фуқаро Самарқанд вилояти Булунғур тумани Илончи қишлоғида яшовчи 1986 йилда туғилган М.А. бошқарувидаги «MAN» русумли 80 801 СВА давлат рақам белгили автомашинасининг орқа томонидан бориб урилган. 

Натижада «Lacetti» русумли автомашина йўловчиси Самарқанд вилояти Нарпай туманида туғилган 1982 йилда туғилган С.Қ. тан жароҳати олиб Сирдарё тумани Марказий шифохонаси жонлантириш бўлимига ётқизилган. 

Ҳолат юзасидан Сирдарё тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан терговга қадар суриштирув ишлари ўтказилмоқда.

1083
0