• 12 559 сум
    -59.37
  • 14 413 сум
    -103.46
  • 160 сум
    -0.66
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 559 сум
    -59.37
  • 14 413 сум
    -103.46
  • 160 сум
    -0.66
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Коронавирус 30 июля 2020

Аксарият шифохоналарда коронавирус беморлари қабули тўхтатилади

Улар тўлиқ дезинфекция қилиниб, ихтисослиги бўйича беморларни қабул қила бошлайди.

1317
0
Скриншот

Бугун, 30 июль куни АОКА залида коронавирус инфекцияси билан боғлиқ вазият юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Матбуот анжуманида қайд этилишича, Тошкент шаҳрида коронавирус инфекциясини юқтирган беморларни дастлабки қабул қилиш марказларининг сони ва улардаги ўринларнинг кенгайиши натижасида улардаги тиббий ходимларга бўлган талаб ҳам ортди.

Қайд этилишича, бунга ҳар томонлама чоралар кўриляпти, жумладан, олий таълим муассасалари битирувчилари ҳамда бир пайтлар тиббиёт соҳасида ишлаб, кейинчалик нафақага чиққан ёки касбини ўзгартирганлар ҳам қайта ишга жалб қилинмоқда.

— Шу ўринда яна бир нарсани таъкидлаб ўтиш керак, айни пайтда ташкил этилаётган мослаштирилган марказлар тўлиқ ишга тушганидан сўнг, ҳозирга қадар коронавирус билан касалланган беморларни қабул қилиб келган шифохоналар қабулни тўхтатадилар ва охирги бемор уйга жавоб берилганидан сўнг шифохона тўлиқ дезинфекция қилиниб, аввалги асли – ихтисослашуви бўйича фаолиятини давом эттиради, - деди Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулло Оқилов.

1317
0