• 11 998 сум
    18.19
  • 13 968 сум
    66.7
  • 167 сум
    -0.21
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 998 сум
    18.19
  • 13 968 сум
    66.7
  • 167 сум
    -0.21
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 8 августа 2020

Бекободда МФЙ раиси ўз маҳалласида яшамайдиганларга 101,5 млн сўм “нафақа тайинлаган”

Ўрганишлар натижасида 69,9 млн сўмлик бюджет маблағлари талон-торож қилинишининг олди олинди.

1523
0
UzNews

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бекобод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “А” МФЙ раиси Х.Ғ. томонидан ҳужжатларга сохта маълумотлар киритилиб, ҳақиқатда мазкур маҳаллада яшамайдиган ва нафақага муҳтожи бўлмаган 26 нафар фуқароларга жами 101,5 млн сўм нафақа пуллари тайинланиб, шундан 31,6 млн сўми фуқароларга асоссиз тўлаб берилганлиги аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура UzNews.uz’га маълум қилди.

Шунингдек, ўз вақтида олиб борилган ўрганишлар натижасида 69,9 млн сўмлик бюджет маблағлари талон-торож қилинишининг олди олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан маҳалла раиси Х.Ғ.га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми “г” банди ва 209-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ, Чилонзор туманида МФЙ раиси ва Бандликка кўмаклашиш маркази инспектори сохта ҳужжатлар тузиш орқали 26 нафар фуқарога "пул берган"и аниқланган эди.

1523
0