• 12 706 сум
    59.23
  • 14 704 сум
    243.07
  • 159 сум
    -1.68
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 706 сум
    59.23
  • 14 704 сум
    243.07
  • 159 сум
    -1.68
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 20 августа 2020

Nexia ва юк машинаси иштирокидаги ЙТҲда уч киши ҳалок бўлди

Ҳодиса Nexia ҳайдовчиси томонидан қувиб ўтиш қоидалари бузилиши оқибатида содир бўлган.

554
0
ИИВ ЙҲХББ

ИИВ ЙҲХББ ахборот хизматининг хабарига кўра, 19 август куни соат 18:30да Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманидаги 4Р-84 «Яккабоғ-Чироқчи-Шўрбозор» автомобиль йўлининг 38-километрида ЙТҲ содир бўлган.

Nexia автомобили ҳайдовчиси 33 ёшли Б.Э. қувиб ўтиш қоидаларини бузиши оқибатида, қаршисидан ҳаракатланиб келаётган 37 ёшли О.С. бошқарувидаги НOWO русумли юк машинаси билан тўқнашган.

Ҳодиса оқибатида Nexia ҳайдовчиси ва йўловчилари 67 ёшли Б.Х. ва 1 ёшли А.Н.лар оғир тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган. Яна бир йўловчи 26 ёшли О.Т. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан ЎзР ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

554
0