• 12 115 сум
    40.69
  • 14 261 сум
    41.86
  • 162 сум
    1.21
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 115 сум
    40.69
  • 14 261 сум
    41.86
  • 162 сум
    1.21
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 20 августа 2020

Июль ойида ўлимлар сони ошган – Давстатқўм

Ўзбекистонда 2020 йилда қанча ўлим ҳолати қайд этилгани маълум қилинди.

1495
0
UzNews.uz

Давлат статистика қўмитаси 2020 йил давомида қанча ўлим ҳолати қайд этилгани бўйича статистик маълумотларни тақдим этди.

Унга кўра июль ойида нисбатан энг кўп, яъни 17 минг 396 та ўлим ҳолати қайд этилган.

Шунингдек, йил бошидан июль ойигача 6 ой давомида 92 минг 26 та ўлим ҳисобга олинган. 

Ойлар кесимида таҳлил қилсак январь ойида – 11 минг 36 та, февраль – 13 минг 693 та, март – 12 минг 633 та, апрель – 11 минг 613 та, май – 11 минг 792 та, июнь – 13 минг 790 та, июль – 17 минг 396 та вафот этганлар қайд қилинган.

Жорий йилда 6 ой давомида қайд этилган ўлим сони 2019, 2018 йиллардаги 6 ой кўрсаткичига нисбатан ҳам камроқ бўлган. Ўзбекистонда 2018 йил 6 ой давомида 75,6 минг, 2019 йилда шунча вақт мобайнида 75,8 мингта ўлим ҳолати ҳисобга олинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Давлат статистика қўмитаси мутахассиси жорий йилнинг январь-июнь ойлари оралиғида 74 600 та ўлим ҳолати қайд этилгани ва бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 0,5 фоизга ошгани ҳақида маълумот берган эди.

1495
0