• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 20 августа 2020

Ўзбекистонда кимлар текинга грипп ва пневмонияга қарши эмланиши маълум қилинди

2019 йилда 21 минг нафардан ортиқ киши учун гриппга қарши вакциналар текинга давлат бюджети ҳисобидан етказиб берилган.

1161
0
un.org

Ўзбекистон аҳолисини жорий йил сентябрь ойида грипп ва пневмонияга қарши эмлаш мақсадида ҳукумат даражасида керакли чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

Эпидемиолог Рустам Икромовнинг қўшимча тушунтириш беришича, грипп ва пневмонияга қарши эмлаш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар дастури ҳозирча режа. Таклиф сифатида ҳукуматга тақдим этилган.

«Ҳужжатда вакциналарни четдан олиб келиш ва жойларда эмлаш пунктларини ташкил этиш ишлари кўзда тутилган. Агар дастур кучга кирса бу ишларни сентябрдан бошлаш режалаштирилган», деди мутахассис.

Қайд этилишича, 2019 йилда 21 минг нафардан ортиқ «Мурувват», «Саховат» уйларида яшовчи шахслар ҳамда  меҳрибонлик, ва гўдаклар уйларининг тарбияланувчилари учун гриппга қариши вакциналар текинга давлат бюджети ҳисобидан етказиб берилган.

«Жорий 2020 йилда ҳам шу тоифадаги аҳолига вакциналар давлат томонидан етказиб берилиши кўзда тутилган. Бошқа аҳоли вакиллари ўз ҳисобидан, ташкилот ходимлари ўша идора маблағларидан хусусий вакцина эмлаш марказлари орқали вакцина олишлари мумкин», деди эпидемиолог Рустам Икромов.

1161
0