• 12 668 сум
    -46.99
  • 14 641 сум
    -89.91
  • 161 сум
    -0.6
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 668 сум
    -46.99
  • 14 641 сум
    -89.91
  • 161 сум
    -0.6
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 23 августа 2020

Тошкентда қўлбола усулда тайёрланган 14 кг олтин қуймалари мусодара қилинди — видео

Фуқаро 16 дона олтин қуймаларини Андижон ва Наманганга олиб бориб сотмоқчи бўлган.

1376
0
Скриншот

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Тошкент шаҳар Иқтисодий жиноятларга курашиш департаменти билан ҳамкорликда ноқонуний олтин айланмасининг олдини олиш мақсадида ўтказган тезкор тадбирда 14 кг 238 гр. олтин қуймалари мусодара қилинди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати UzNews.uz’га маълум қилди.

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳридаги “Шарқ” йўл патрул хизмати масканида 1975 йил Андижон вилоятида туғилган, муқаддам судланган А.Нуриддинов бошқарувидаги “Кобальт” русумли автомашина тўхтатилиб, текширилганда, автомашина юкхонасида қора политилен пакетларга скочлаб ўралган, жами 14 кг 238 гр. бўлган 16 дона олтин қуймалари борлиги аниқланди.

Аниқланишича, ушбу олтин қуймаларини фуқаро Нуриддинов Тошкент вилояти Қибрай туманидаги уйида қонунга хилоф равишда қўлбола усулда тайёрлаган бўлиб, кейинчалик уларни Андижон ва Наманган вилоятларига олиб бориб, сотишни режалаштирган.    

Амалдаги қонунчиликка кўра, олтинни қуйма шаклга ва юқори асиллик даражасига келтириб олди-сотди қилиш тақиқланган бўлиб, ушбу ҳаракатлар учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексида жиноий жавобгарлик назарда тутилган.

Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилиб, жиноят иши қўзғатиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Шунингдек, ушбу олтин қуймаларнинг келиб чиқиш манбаларини аниқлаш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўрилаётгани таъкидланган.

1376
0