• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 23 августа 2020

Ўзбекистонда масжидлар сони яна биттага кўпайди

Ўзбекистонда масжидлар сони 2072 тага етди. Шундан 115 таси Сурхондарё вилоятига тўғри келмоқда.

901
0
UzNews.uz

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита Матбуот хизматининг маълум қилишича, Ўзбекистонда масжидлар сони 2072 тага етди.

Қайд этилишича, 20 август куни Сурхондарё вилоятида яна бир масжид давлат рўйхатидан ўтказилган.

«Мамлакатимизда фуқароларнинг бошқа ҳуқуқ ва эркинликлари қатори виждон ва эътиқод эркинлигини таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. 

Ана шундан келиб чиқиб, жорий йилнинг 20 август куни Сурхондарё вилоят Адлия бошқармаси томонидан «Варроқ Термизий» масжиди рўйхатдан ўтказилиб, унинг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома диний ташкилотга топширилди», дейилади қўмита хабарида.

Маълумот учун, Сурхондарё вилоятидаги масжидлар сони 115 тага етди.

901
0