• 12 115 сум
    40.69
  • 14 261 сум
    41.86
  • 162 сум
    1.21
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 115 сум
    40.69
  • 14 261 сум
    41.86
  • 162 сум
    1.21
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 27 августа 2020

Россиядан поездда мингга яқин ўзбекистонлик олиб келинди

23 август куни “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ поезди 927 нафар юртдошларимиз билан “Первомайская” станциясидан Ўзбекистонга жўнаган эди. 

1189
0
t.me/Mintrans_uz

Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар беришича, бугун махсус поезд рейси орқали мингга яқин ўзбекистонлик Россиядан олиб келинди.  

Аввалроқ, республика махсус комиссияси Ўзбекистон фуқароларини Россия Федерациясининг Шимолий Кавказ ва Жанубий федерал округларидан олиб келиш учун “Тошкент – Ростов-Дон –Тошкент” темир йўл рейсини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилган эди.   

Россия ва Қозоғистон томони билан келишувга биноан, жорий йилнинг 23 август куни “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ поезди 927 нафар юртдошларимиз билан “Первомайская” станциясидан Ўзбекистонга жўнаган эди. 

Мазкур поезд 27 август куни Наманган вилоятига етиб келди. Ушбу рейс орқали олиб келинган барча фуқаролар вилоят транспорт бошқармаси томонидан ташкил этилган автобусларда карантин зоналарига етказилди.   

Эслатиб ўтамиз, 10-август куни 918 нафар ўзбекистонлик учун темир йўл рейси ташкиллаштирилганди.

1189
0