• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 19 октября 19:50

Газлаштирилмаган ҳудудларда электр энергиясининг базавий меъёри 350 кВт·соатгача оширилиши режалаштирилмоқда

Газлаштирилмаган ва табиий газ етиб бориши қийин бўлган ҳудудларда яшовчи аҳоли учун иситиш мавсумида электр энергиясининг базавий меъёрини ошириш таклиф этилмоқда. 2026 йил 1 ноябрдан ойлик базавий меъёрни амалдаги 200 кВт·соатдан 350 кВт·соатга етказиш режалаштирилган.

19
0

Янги тартибга кўра, 201-350 кВт·соат оралиғидаги электр энергияси амалдаги 900 сўмдан эмас, балки 650 сўмдан ҳисобланади. Бу қўшимча ҳажм учун тарифнинг қарийб 28 фоизга пасайишини англатади.

Масалан, ойига 350 кВт·соат электр энергияси истеъмол қиладиган хонадонда тўлов 265 минг сўмдан 227,5 минг сўмга тушади. Шу тариқа бир ойда 37,5 минг сўм тежалади. 250 кВт·соат истеъмол қилинганда тежам 12,5 минг сўм, 300 кВт·соатда эса 25 минг сўмни ташкил этади.

Бу чора иситиш мавсумида электр энергиясига бўлган эҳтиёжнинг ортиши билан боғлиқ. 2025 йил сентябрь ойидан 2026 йил август ойигача бўлган маълумотлар таҳлили газлаштирилмаган хонадонларда қиш ойларида юқори истеъмол қилувчилар улуши сезиларли даражада ошганини кўрсатган.

Жумладан, 351–500 кВт·соат электр энергияси истеъмол қилувчи хонадонлар улуши иситиш мавсумидан ташқари даврдаги 5 фоиздан мавсумда 9 фоизга, 500 кВт·соатдан юқори истеъмол қилувчилар улуши эса 3 фоиздан 10 фоизга ошган.

Янги базавий меъёр газлаштирилмаган абонентларнинг қарийб 80 фоизини қамраб олиши кутилмоқда. Ҳисоб-китобларга кўра, 1,5 млн дан ортиқ хонадон иситиш мавсумида деярли 171 млрд сўм маблағни тежаб қолиши мумкин. Бир хонадон ҳисобига ўртача тежам ойига 27,5 минг сўм атрофида бўлади.

Иситиш мавсуми Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида октябрь-февраль ойларини, бошқа ҳудудларда эса ноябрь–февраль ойларини қамраб олади.

Бундан ташқари, табиий газ тармоғига уланган, аммо айрим даврларда газ етиб бориши қийин бўлган ҳудудлардаги хонадонлар ҳам мазкур муаммога дуч келмоқда. 2025 йил 2 декабрдан 2026 йил 17 мартгача бўлган даврда бундай хонадонлар сони айрим кунларда 5 мингтадан 607 мингтагача ўзгарган.

Энергия тарифлари ислоҳоти доирасида аҳолини қўллаб-қувватлаш фақат электр энергияси бўйича имтиёз билан чекланмайди. 2026 йил ноябрь ойида эҳтиёжманд оилаларга бир мартали 1 млн сўмдан ёрдам ажратиш режалаштирилган. Электр ва табиий газ бўйича компенсация олиш мезони ҳам кенгайтирилади, натижада қўшимча 166 минг оила қамраб олинади.

Шунингдек, базавий меъёрдан юқори истеъмол учун компенсация бериш муддатини 2027 йил 1 апрелдан 2028 йил 1 апрелга қадар узайтириш таклиф этилмоқда. Бу 470 минг оиланинг яна бир йил давлат кўмагидан фойдаланишини таъминлайди. Мазкур мақсад учун қўшимча 150 млрд сўм ажратилиши режалаштирилган.

Энергия харажатларини узоқ муддатда камайтириш учун «оғир» тоифадаги маҳаллаларда давлат таъминотидаги оилаларнинг 3 мингта хонадонида энергия самарадорлигига қаратилган ишлар давом эттирилади. Уйларни иссиқликни сақловчи материаллар билан изоляциялаш, энергия тежамкор дераза ва эшиклар ўрнатиш, қуёш панеллари ҳамда гелиоколлекторлардан фойдаланиш шулар жумласидан.

Шу тариқа электр энергиясининг қишки базавий меъёрини ошириш қисқа муддатли енгиллик вазифасини бажарса, уй-жойларни энергия самарадор қилиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш узоқ муддатда аҳоли харажатларини камайтиришга қаратилган.

Шу билан бирга, лойиҳада 1 ноябрдан иситиш ва иссиқ сув тарифларини аҳоли учун республика бўйича 30 фоизга, маиший баллонларда етказиб бериладиган суюлтирилган газ нархини эса 1 кг учун 2 минг сўмдан 5 минг сўмга ошириш таклиф этилган.

Бунда эҳтиёжманд оилаларга ойига 20 кг гача суюлтирилган газнинг ҳар бир килограмми учун 3 минг сўм компенсация тўланади, яъни улар учун нарх меъёр доирасида 2 минг сўмлигича қолади. Бунинг учун 158 млрд сўм ажратилади.

19
0

Комментарии