Yandex Maps Ўзбекистонда илк бор Good Place мукофотини жорий этмоқда. Мукофот мамлакат бўйлаб Yandex Maps фойдаланувчилари юқори баҳолайдиган хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасидаги ташкилотларга берилади.
Good Place мукофоти компанияларнинг мижозлар эътирофига сазовор бўлганини кўрсатади. Ғолиб компанияларнинг Yandex Maps даги профилида Good Place — 2027 белгиси пайдо бўлади. Шунингдек, ташкилотлар эшиги ёки витринасига ёпиштириш учун махсус стикерга эга бўлади.
Бундан ташқари, Yandex Maps қидирувида Good Place учун алоҳида фильтр пайдо бўлади. У орқали фойдаланувчилар мукофотга сазовор бўлган компанияларни тезда топишлари мумкин. Шунингдек, шаҳарлар кесимида Good Place мукофотини олган жойлар жамланган тематик танланмалар ҳам тақдим этилади.
Good Place мукофотини кимлар олиши мумкин?
Мукофот хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида фаолият юритувчи ташкилотларга бепул берилади. Улар қаторига кафе ва ресторанлар, қаҳвахоналар ва нонвойхоналар, меҳмонхоналар, фитнес-клублар, гўзаллик салонлари, тиббиёт ва таълим марказлари, автомобиль ювиш шохобчалари ҳамда бошқа компаниялар киради.
Бундан ташқари, иккита асосий шарт мавжуд:
• Yandex Maps даги рейтинг 4,5 ёки ундан юқори бўлиши керак. Рейтинг фойдаланувчиларнинг баҳолари ва шарҳлари асосида шаклланади.
• Компания профилида «Маълумотлар эгаси томонидан тасдиқланган» деган кўк белги бўлиши керак. Бунинг учун бизнес вакиллари профилдаги маълумотларни кузатиб бориши ва, масалан, иш вақтини мунтазам янгилаб туриши муҳим.
Мукофот учун алоҳида ариза топшириш талаб этилмайди. Бизнес вакиллари Yandex Maps даги профили билан мунтазам ишлаши, ташкилот ҳақидаги маълумотларни долзарб ҳолда сақлаши, рейтингни кузатиб бориши, мижозлар фикрларига жавоб бериши ва уларни шарҳ қолдиришга рағбатлантириши кифоя.
Мукофот соҳиблари хизмат томонидан бир нечта мезон асосида аниқланади. Бунда нафақат рейтинг, балки шарҳлар сифати, профилдаги фаоллик ва сервис қоидаларига риоя қилиниши ҳам ҳисобга олинади. Агар хизмат мутахассислари шубҳали фаоллик аломатларини аниқласа, рейтинги юқори бўлган компания ҳам мукофотни олмаслиги мумкин.
Агар компания ҳали Yandex Maps да бўлмаса
Агар компания Yandex Maps да ўз профилини юритмаётган бўлса, аввало унинг манзили харитада белгиланган ёки белгиланмаганини текшириш керак. Буни Yandex Maps иловаси ёки сайт орқали амалга ошириш мумкин. Агар компания профили мавжуд бўлмаса, бизнес ҳақидаги асосий маълумотларни киритиб, шахсий кабинет орқали профиль яратиш лозим.
Агар компания харитада аллақачон белгиланган бўлса, уни бошқариш ҳуқуқини тасдиқлаш кифоя. Бунинг учун харитадаги ташкилот профилида «Сиз ушбу ташкилот эгамисиз?» тугмасини босиш керак. Шундан сўнг профилдаги маълумотларни мустақил равишда таҳрирлаш ва янгилаш мумкин.
Yandex Maps да профиль юритиш бепул.
Ғолиблар қачон аниқланади?
Good Place – 2027 мукофоти соҳиблари 2027 йил 1 февралда аниқланади. Компания мукофотни қўлга киритгани ҳақида электрон почта ва шахсий кабинет орқали хабар олади. Ғолиблар шу ернинг ўзида эшик ёки витринага ёпиштириш учун бепул стикерга буюртма беришлари мумкин.
Yandex Maps ҳақида
Yandex Maps — яқин атрофдаги кафе, дўкон ёки дорихонани топишдан тортиб, шаҳарнинг нотаниш ҳудудига боришгача бўлган кундалик вазифаларни ҳал қилишга ёрдам берадиган илова. Унда керакли ташкилотлар ва шаҳар объектларини топиш, уларнинг иш вақтини, фотосуратларини, рейтинглари ва шарҳларини ҳамда бошқа фойдали маълумотларни кўриш мумкин. Шунингдек, илова орқали транспортнинг турли воситаларида ёки пиёда юриш учун қулай йўналишларни тузиш мумкин.
Реклама ҳуқуқи асосида
Комментарии