• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 6 октября 22:08

Газсиз ҳудудларда иситиш мавсумида электр энергияси истеъмолининг базавий меъёри оширилади

Газ тармоғи мавжуд бўлмаган ҳудудларда иситиш мавсумида аҳоли учун электр энергияси истеъмолининг базавий меъёрини ошириш таклиф этилди. Шунингдек, эҳтиёжманд оилаларга декабрь ойида бир марталик моддий ёрдам ажратиш, электр, газ, кўмир ва коммунал хизматлар харажатларини қоплаш доирасини кенгайтириш режалаштирилмоқда.

158
0
uznews.uz

Президент Шавкат Мирзиёевга аҳолини куз-қиш мавсумида ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича таклифлар тақдим этилди.

Хусусан, газ тармоғи мавжуд бўлмаган ҳудудларда иситиш мавсуми учун электр энергияси истеъмолининг базавий меъёрини ошириш таклиф қилинди.

Шунингдек, эҳтиёжманд оилаларга декабрь ойида бир марталик моддий ёрдам ажратиш масаласи кўриб чиқилди.

Бундан ташқари, Ижтимоий реестрга киритилмаган эҳтиёжманд оилаларга электр энергияси, газ, кўмир ва коммунал хизматлар харажатларини қоплашда қўлланиладиган ҳар бир оила аъзосига тўғри келадиган даромад чегарасини 1 миллион 430 минг сўмга ошириш таклиф этилди. Бу орқали қўшимча 166 минг оила қўллаб-қувватланиши кутилмоқда.

Шавкат Мирзиёев, шунингдек, базавий меъёрдан ортиқ истеъмол қилинган электр энергияси ва газ харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелга қадар узайтириш таклифини билдирди. Ушбу чора бир йил давомида 470 минг оилани қамраб олиши режалаштирилмоқда.

Давлат раҳбари ҳукуматга назарда тутилган ёрдам маблағларини ўз вақтида йўналтириш, эҳтиёжманд оилаларга кўмакнинг манзиллилигини таъминлаш ҳамда маблағлар ҳар бир олувчига етиб боришини назорат қилиш бўйича топшириқ берди.

158
0

Комментарии