• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Спорт 6 октября 09:01

Ўзбекистон терма жамоаси Жанубий Кореяга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади

Ўзбекистонликлар меҳмонда ўйнайди. Ўйин Тошкент вақти билан соат 16:00 да бошланади.

22
0
uznews.uz

Учрашув Жанубий Кореянинг Ёнъин шаҳридаги «Yongin Mireu» стадионида бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 16:00 да бошланиши режалаштирилган.

Мазкур ўйин миллий терма жамоаларнинг халқаро тақвимдаги навбатдаги тайёргарлик учрашувларидан бири ҳисобланади.

Фабио Каннаваро шогирдлари Жанубий Кореяга қарши ўйинга кетма-кет икки ғалабадан сўнг етиб келишмоқда. 24 сентябрь куни Фарғонада Эрон терма жамоаси 3:1 ҳисобида мағлуб этилган бўлса, 1 октябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида Сурия устидан йирик — 4:1 ҳисобида ғалаба қозонилди.

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси сўнгги икки ўртоқлик учрашувида рақиблар дарвозасига 7 та гол урди ва ўз дарвозасидан 2 та тўп ўтказиб юборди.

Жанубий Корея терма жамоаси эса сўнгги учрашувини 2 октябрь куни Венесуэлага қарши ўтказди. Мазкур баҳс 0:0 ҳисобида дуранг билан якунланган.

22
0

Комментарии