• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 5 октября 14:02

Ўзбекистонда 5–9 октябрь кунлари илиқ ва қуруқ об-ҳаво кутилмоқда

Айрим ҳудудларда бугун ёмғир ёғиши мумкин, кейинги кунларда эса ҳарорат аста-секин кўтарилади. Тошкентда 9 октябрга келиб кундузги ҳарорат 25 даражагача етади.

512
0
uznews.uz

5 октябрь куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлади. Фақат Фарғона водийсида вақти-вақти билан ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 15–20 даража атрофида бўлади.

6–9 октябрь кунлари республика бўйича асосан ёғингарчилик кутилмайди. 6 октябрда ҳарорат кечаси 5–10 даража, шимолда 2–7 даража илиқ, кундузи эса 15–20 даража бўлади.

7–9 октябрь кунлари ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилиб, кечаси 10–15 даража, кундузи 20–25 даражага етади.

5 октябрь куни тоғолди ва тоғли ҳудудларда айрим жойларда ёмғир ёғиб, сел ва сув тошқини юзага келиши мумкин. Баланд тоғларда ёмғир қорга айланиши эҳтимоли бор. 6–9 октябрь кунлари эса асосан ёғингарчилик кутилмайди.

Тошкентда 5–9 октябрь кунлари ёғингарчилик кутилмайди. 5–6 октябрда кундузи ҳаво 17–20 даража, 7–9 октябрда эса 22–25 даражагача илийди. Кечаси ҳарорат 6–7 октябрда 7–10 даража, 8–9 октябрда 12–15 даража бўлади.

512
0

Комментарии