Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Қарши шаҳар солиқ инспекцияси давлат солиқ бош инспекторлари М.А., Ш.Т. ва бошқаларнинг қонунга хилоф ҳаракатлари аниқланган.
Маълум бўлишича, улар 97 нафар солиқ тўловчидан гўёки солиқ қарздорлигини сўндириш мақсадида жами 122,6 млн сўм маблағни олган. Бироқ ушбу маблағлар солиқ тўловчиларнинг шахсий ҳисобварақларига кирим қилинмаган.
Оқибатда мазкур пул маблағлари ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилингани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Комментарии