• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 30 сентября 15:08

Ташқи реклама учун электр тўловидаги уч карра тарифни бекор қилиш таклиф этилди

Ҳозирда ташқи реклама объектлари учун электр энергияси уч карра оширувчи коэффициент билан ҳисобланади. Бу тартибни бекор қилиб, электр энергияси учун оддий тариф асосида тўлов қилиш таклиф этилмоқда.

172
0
uznews.uz

Бизнес-омбудсман электр энергияси учун тўлов тартибига ўзгартириш киритишни назарда тутувчи қарор лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйди.

Амалдаги қоидаларга кўра, ташқи реклама ва ахборот объектлари учун сарфланган электр энергияси II тариф гуруҳи бўйича уч карра оширувчи коэффициент билан ҳисобланади.

Бу тартиб ёритиш мосламалари, гирляндалар, ташқи реклама конструкциялари, видеэкранлар, электрон дисплейлар, медиафасадлар ва бошқа техник воситаларга тааллуқли.

Бизнес-омбудсман ушбу нормани қоидалардан чиқариб ташлашни таклиф қилмоқда. Бу ҳолда ташқи реклама объектлари учун электр энергияси оддий тартибда тўланади.

Лойиҳа муҳокамаси 14 октябрга қадар давом этади.

172
0

Комментарии