• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 29 сентября 15:02

Ўзбекистонда уй-жой нархлари бир йилда сўмда 6 фоиздан кўпроққа ошди

Нархлар ҳам бирламчи, ҳам иккиламчи бозорда ўсган. Марказий банк маълумотларига кўра, ҳудудларда уй-жой нархларининг ўсиш суръати пойтахтга нисбатан юқорироқ бўлган.

648
0
uznews.uz

Ўзбекистонда кўчмас мулк бозоридаги фаоллик йилнинг биринчи чораги охирида кузатилган жадал ўсишдан сўнг иккинчи чоракда нисбатан барқарорлашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий банкининг шарҳида маълум қилинди.

Апрель–июнь ойларида кўчмас мулк олди-сотдиси бўйича 74,4 мингта битим расмийлаштирилган. Бу ўтган йилнинг шу давридаги кўрсаткичга деярли мос бўлиб, ўсиш 0,1 фоизни ташкил этган.

Иккинчи чоракда кўчмас мулк нархлари ўсишда давом этган. Бироқ нархларнинг ўсиш суръати иқтисодий фаоллик ва аҳоли даромадлари динамикасига нисбатан мўътадил бўлган.

Июнь ойида кўп қаватли уйлардаги бирламчи бозорда квартиралар нархи йиллик ҳисобда сўмда 6,2 фоизга, долларда эса 12 фоизга ошган. Иккиламчи бозорда ҳам шунга ўхшаш динамика кузатилиб, нархлар сўмда 6,3 фоизга, долларда 12,2 фоизга кўтарилган.

Марказий банк ҳисоботида таъкидланишича, бирламчи ва иккиламчи бозорларда нархларнинг деярли бир хил суръатда ўзгариши уй-жойга бўлган талабнинг барқарор шаклланаётганини кўрсатади. Шу билан бирга, ҳудудларда нархлар Тошкентга нисбатан тезроқ ўсган. Бу ҳудудлардаги нархларнинг нисбатан паст базаси, аҳоли даромадларининг ошиши, шунингдек, қурилиш ва инвестиция фаоллигининг кенгайиши билан изоҳланган.

Тошкентда эса иккинчи чоракда ер участкалари нархининг йиллик ҳисобда пасайиши давом этган. Июнь ойида 100 квадрат метр ер майдонининг ўртача таклиф нархи 292 млн сўм атрофида бўлиб, бу ўтган йилнинг июнь ойига нисбатан 9 фоизга паст.

648
0

Комментарии