• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 28 сентября 13:04

«Ўлим жазоси заруратдир» —Алишер Қодиров

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Алишер Қодиров айрим оғир жиноятлар учун ўлим жазосини қайта жорий этиш зарур, деган фикрни билдирди.

227
0
mt.uz

Қодиров ўз ижтимоий тармоқларидаги мурожаатида бегуноҳ инсонни қасддан ўлдирган, айниқса бола қотиллари ва педофилларга нисбатан ўлим жазоси қўлланиши кераклигини таъкидлаган.

Унинг фикрича, айрим тоифадаги жиноятчиларни жамиятга қайта олиб келишнинг ўзи аҳоли хавфсизлиги учун таҳдид бўлиши мумкин. Қодиров бундай шахсларни узоқ йиллар давомида қамоқда сақлаб, кейин жамиятга қайтариш янги жиноятлар учун шароит яратиши мумкинлигини айтган.

«Беайб инсонни қасддан ўлдирган, айниқса бола қотили ва педофилларнинг яшашда давом этиши кейинги шу шаклдаги жиноятлар учун мотивациядир», — деб ёзган у.

Депутат қасддан одам ўлдирган шахс жазо сифатида уни нима кутаётганини аниқ билиши керак, деган фикрни билдирган.

227
0

Комментарии