• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 24 сентября 16:24

Тошкент марказида яна бир кўчада «яшил тўлқин» жорий этилди

Тошкент шаҳри марказидаги Фурқат ва Шота Руставели кўчалари оралиғидаги 2 километрлик йўл қисмда «яшил тўлқин» тизими жорий этилди.

202
0
Видеодан кадр

Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази мутахассислари мазкур ҳудуддаги 9 та светофор ишини синхронлаштирди. Тизим эрталаб ва кечқурун транспорт оқими йўналишидан келиб чиққан ҳолда ишлайди.

Эрталаб «яшил тўлқин» Фурқат кўчасидан Шота Руставели кўчаси томон, кечқурун эса қарама-қарши йўналишда ишлайди. Тизим ҳаракатнинг ўртача 45–55 км/соат тезлигига мослаб созланган.

Натижада тирбандлик юқори бўлган вақтда мазкур йўл қисмидан ўтиш вақти 9 дақиқадан 7 дақиқага қисқарган. Бу ҳаракат вақтини тахминан 22 фоизга камайтирган.

Марказ маълумотига кўра, йўллар бўш бўлган пайтда ушбу масофани одатда 6–7 дақиқада босиб ўтиш мумкин. «Яшил тўлқин» жорий этилганидан сўнг тирбандлик вақтида ҳам йўлдан ўтиш вақти қарийб шу кўрсаткичга яқинлашган.

Тошкент кўчаларида светофорларни босқичма-босқич созлаш ва синхронлаштириш ишлари давом эттирилмоқда.

202
0

Комментарии