• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 22 сентября 09:40

Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлар штабига италиялик мутахассислар қўшилди

Штаб таркибига аввал «Интер», «Милан», «Челси», «Рома», «Удинезе» клублари ва бир қатор миллий терма жамоаларда фаолият юритган мутахассислар қўшилди.

232
0
УФА

Ўзбекистон миллий футбол терма жамоасининг Фабио Каннаваро бошчилигидаги мураббийлар штаби янги мутахассислар билан тўлдирилди. Улар фаолияти давомида «Интер», «Милан», «Челси», «Рома», «Удинезе» клублари ҳамда бир қатор миллий терма жамоаларда ишлаган.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси маълум қилишича, Сильвано Котти терма жамоа штабига физиотерапевт сифатида қўшилди. У фаолияти давомида Италия миллий терма жамоаси, «Интер», «Милан», «Челси» ва «Рома» клубларида, шунингдек, Хитой терма жамоасида ишлаган.

Яна бир янги мутахассис — Андреа Юлиано спорт нутрициологи сифатида фаолият олиб боради. У биолог-нутрициолог ва спорт овқатланиши бўйича мутахассис бўлиб, аввал «Удинезе» клуби ҳамда Швейцария U-21 терма жамоасида ишлаган.

Янги мутахассислар миллий терма жамоа футболчиларининг жисмоний ҳолати, тикланиш жараёни ва спорт овқатланиши учун масъул бўлади.

232
0

Комментарии