• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 21 сентября 12:00

Кичик ҳалқа йўлининг 5 километрида «Яшил тўлқин» тизими жорий этилди

Тошкент шаҳридаги Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг 5 километрлик қисмида 12 та светофор объекти ўзаро синхронлаштирилди. Бу ҳайдовчиларга белгиланган тезликда ҳаракатланганда бир нечта чорраҳалардан ортиқча тўхтамасдан ўтиш имконини беради.

213
0
видеодан кадр

Тошкент шаҳрида Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази мутахассислари томонидан жорий этилган «Яшил тўлқин» тизими Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети олдидаги пиёдалар ўтиш жойидан Шайх Зайниддин кўчаси билан кесишма ҳудудидаги «Висол» тўйхонаси қаршисидаги пиёдалар ўтиш жойигача бўлган қисмни қамраб олган.

Тавсия этилган 50–60 км/соат тезликда ҳаракатланган автомобиль кейинги чорраҳалардан изчил ўтиши мумкин. Тизим жорий этилгунга қадар мазкур 5 километрлик йўлни босиб ўтиш учун 11 дақиқа 30 сония талаб этилган бўлса, ҳозир бу кўрсаткич 9 дақиқа 40 сониягача қисқарган.

Шу тариқа, ҳайдовчилар ушбу йўл қисмида ўртача 1 дақиқа 50 сония вақт тежамоқда. Шунингдек, светофорларда мажбурий тўхташлар ва қайта тезланишлар камайиб, ҳаракатнинг бир маромда бўлишига эришилган.

Маълум қилинишича, пойтахтнинг транспорт оқими юқори бўлган бошқа йўл қисмларида ҳам «Яшил тўлқин» тизимини босқичма-босқич жорий этиш режалаштирилган.

213
0

Комментарии