• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 21 сентября 11:56

Тошкент шаҳар суди ЙПХ инспектори ўлимига сабаб бўлган ўсмирга берилган жазо муддатига изоҳ берди

Жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди томонидан вояга етмаган Тўрғуновга нисбатан тайинланган жазо ижтимоий тармоқларда турли муҳокамаларга сабаб бўлди. Тошкент шаҳар суди жазо тайинлашда вояга етмаганлар учун қонунчиликда белгиланган алоҳида тартиблар инобатга олинишини маълум қилди.

573
0
uznews.uz

Судга кўра, вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноят ишлари ёпиқ суд мажлисларида кўриб чиқилади. Озодликдан маҳрум қилиш жазоси эса Жиноят кодексининг 85-моддаси талаблари асосида тайинланади. Бундай жазо умумий колонияларда эмас, балки алоҳида тарбия колонияларида ўталади.

Тошкент шаҳар суди вояга етмаганларга нисбатан жазо тайинлашда уларнинг ёши, руҳий ва ижтимоий ҳолати, шунингдек, ахлоқан тузатиш ва қайта тарбиялаш мақсадлари ҳисобга олинишини таъкидлади.

Маълум қилинишича, Тўрғунов жиноят содир этилган вақтда 16 ёшга тўлмаган ва мактаб ўқувчиси бўлган. Суд жазо тайинлашда уни ахлоқан тузатиш, қайта тарбиялаш ҳамда келгусида янги жиноят содир этишининг олдини олиш каби омилларни ҳам инобатга олган.

Шу билан бирга, суд ҳукми ҳали қонуний кучга кирмаган. Тарафлар ундан шикоят бериш ҳуқуқига эга. Агар шикоят келиб тушса, иш юқори суд инстанциясида белгиланган тартибда кўриб чиқилади. 

573
0

Комментарии