• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 21 сентября 10:59

Тошкентда банк ходимлари фуқаронинг омонатдаги 300 минг долларини ўзлаштирганликда гумонланмоқда

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан ўтказилган текширувда тижорат банкларидан бирининг масъул шахслари фуқаронинг омонатдаги маблағларини қалбаки ҳужжатлар орқали ўзлаштиргани аниқланди.

39
0

Департаментнинг Сергели тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда И.М. исмли фуқаронинг банкка қўйган 500 минг доллари билан боғлиқ ҳолат ўрганилган.

Аниқланишича, банкнинг масъул шахслари фуқаро номидан қалбаки ариза ва бошқа ҳужжатларни расмийлаштириб, унинг омонатидан 300 минг АҚШ долларини ўзлаштириб, талон-торож қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ҳамда 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш ва улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

39
0

Комментарии