• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 17 сентября 10:32

Сингапур телефон “ковлаш” ўрнига китоб ўқиганларга пул тўлай бошлади

Мамлакат ҳукумати аҳоли ўртасида китоб ўқиш одатини шакллантириш ва ижтимоий тармоқларда узоқ вақт қолишни камайтиришга ҳаракат қилмоқда.

238
0
Getty Images

Сингапурда аҳолини ҳар куни камида 15 дақиқа китоб ўқишга рағбатлантириш учун молиявий мукофот тизими ишга туширилди. Лойиҳа шу ойдан бошланган. Бу ҳақда The Guardian нашри ёзмоқда.

Дастур доирасида фойдаланувчилар махсус давлат платформасида ўқиш сессияларини қайд этиб боради. 15 дақиқа ёки ундан кўпроқ китоб ўқиган одамга 20 виртуал танга берилади. 1000 та танга тўплаган иштирокчи 1 Сингапур доллари олади. Бир кунда фақат битта ўқиш сессиясини ҳисобга олиш мумкин.

Шундай қилиб, 1 доллар олиш учун фойдаланувчи 50 кун давомида ҳар куни 15 дақиқадан китоб ўқиши керак.

Сингапур Миллий кутубхона кенгаши раҳбари Мелисса Тамнинг таъкидлашича, барқарор китоб ўқиш одатини шакллантириш кичик ва мунтазам қадамлардан бошланади.

Унинг сўзларига кўра, одамлар ҳозир исталган пайтда юзлаб сарлавҳаларни кўриши, видео томоша қилиши ёки турли маълумотларнинг қисқа хулосасини олиши мумкин. Шу сабабли лойиҳа китоб ўқиш учун кунига атиги 15 дақиқалик оддий мақсаддан бошланган.

Сингапур ҳукумати ёшлар учун ижтимоий тармоқларнинг зарарли таъсирини камайтириш чораларини ҳам кўриб чиқмоқда. Улар орасида ижтимоий тармоқлардан кунлик фойдаланиш вақтини чеклаш таклифи ҳам бор.

Шу билан бирга, Сингапурнинг 15 ёшли ўқувчилари 2025 йилги PISA тадқиқотида китоб ўқиш бўйича дунёда юқори натижа қайд этган.

238
0

Комментарии