• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 17 сентября 08:26

Шавкат Мирзиёевнинг Жанубий Кореяга ташрифи якунланди

Президент Сеулда «Марказий Осиё – Корея Республикаси» саммитида иштирок этди ва қатор учрашувлар ўтказди. Ташриф давомида Ўзбекистон байроғи Сеулдаги машҳур иншоотларда намойиш этилди.

575
0
president.uz

Давлат раҳбари «Марказий Осиё – Корея Республикаси» биринчи саммитида иштирок этиб, минтақа давлатлари раҳбарлари билан икки томонлама муносабатлар ва ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди.

Ташриф давомида Шавкат Мирзиёев Корея Республикасининг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Ли Ук Хён билан ҳам учрашди. Суҳбатда Ўзбекистон–Корея дўстлик муносабатларини мустаҳкамлаш йўлида амалга оширилган ишлар ва ўтган йиллардаги ҳамкорлик ёдга олинди.

Саммит арафасида Президент Миллий Ассамблея Спикери учун корейс тилига таржима қилинган «Мирзиёев доктринаси» китобига дастхат ёзиб берди.

Ташриф муносабати билан Сеулдаги Lotte World Tower ва телеминорада Ўзбекистон байроғи акс эттирилди. Шунингдек, Президент ташрифи шарафига Ўзбекистон байроғи рангларидаги дирижабль парвоз қилди, қароргоҳ олдидаги фавворада эса Ўзбекистон давлат герби ва байроғи тасвирлари намойиш этилди.

Қайд этилишича, мазкур тадбирлар Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги дўстона муносабатлар ҳамда ўзаро ҳурматни ифодалаган.

575
0

Комментарии