• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 16 сентября 14:09

Тошкентда 16 ёшли мактаб ўқувчиси 4-қаватдан тушиб кетиб, вафот этди

Тошкентда 16 ёшли мактаб-интернат ўқувчиси ётоқхонанинг 4-қаватидан қулаб тушганидан 10 кун ўтиб, шифохонада вафот этди.

460
0
uznews.uz

Бош прокуратура маълумотига кўра, воқеа 5 сентябрь куни Беруний номидаги халқаро мактаб-интернатда содир бўлган. Ўқувчи ётоқхонанинг юқори қаватидаги деразадан тушиб кетган ва шифохонага ётқизилган.

Шифокорлар томонидан тиббий ёрдам кўрсатилганига қарамай, ўсмир 10 кундан сўнг шифохонада вафот этган.

Айни вақтда ҳолат юзасидан Олмазор тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Ҳодисанинг барча ҳолатлари ва сабаблари аниқланмоқда.

460
0

Комментарии