• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 15 сентября 13:42

Ўзбекистонда никоҳ ёшини камайтириш таклиф қилинмоқда

Ўзбекистонда никоҳ ёшини белгиланган муддатдан бир йилга камайтиришга фақат икки ҳолатда — ҳомиладорлик ёки фарзанд туғилган тақдирда рухсат бериш таклиф этилмоқда.

290
0
uznews.uz

Олий Мажлис Сенатининг 19-ялпи мажлисида Бош вазир ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилноза Каттахонованинг қайд этишича, Оила кодексининг 15-моддасига ўзгартириш киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган. Ҳозирда мазкур ҳужжат Президент Администрациясида кўриб чиқилмоқда.

Таклифга кўра, никоҳ ёшини камайтириш учун қонунчиликда назарда тутилган бошқа «узрли сабаблар» бекор қилиниб, бунга асос сифатида ҳомиладорлик ва бола туғилиши қолдирилади.

Дилноза Каттахоновага кўра, Сенат ўрганишлари давомида амалдаги «узрли сабаблар» никоҳ ёшини камайтиришда коррупциявий хавфларни келтириб чиқариши мумкинлиги аниқланган.

Янги тартиб қабул қилинган тақдирда, 18 ёшга тўлмаган шахсларнинг «Adliya+» мобил иловаси ва my.adliya.uz орқали никоҳни қайд этиш учун онлайн ариза беришига автоматик чеклов сақланиб қолади. Бундай ариза фақат туман ёки шаҳар ҳокимининг никоҳ ёшини камайтириш ҳақидаги қарори тизимга киритилганидан кейин берилиши мумкин бўлади.

Шу билан бирга, эрта никоҳларнинг олдини олиш учун жавобгарликни кучайтириш ҳам таклиф этилмоқда. Жумладан, вояга етмаганлар билан биринчи марта никоҳ қуришни тарғиб қилганлик учун БҲМнинг 10 баравари миқдорида жарима белгилаш режалаштирилмоқда.

290
0

Комментарии