• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 15 сентября 10:43

Ўзбекистонда алимент ҳисоблаш тартибини ўзгартириш таклиф қилинмоқда

Ўзбекистонда алимент миқдорини ота-онанинг ойлик даромадига қараб белгилаш тартибини ўзгартириш таклиф этилмоқда.

412
0
uznews.uz

Янги ёндашувда тўлов миқдорини боланинг ёшига қараб шакллантириладиган истеъмол савати асосида ҳисоблаш режалаштирилмоқда.  Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлисида Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилноза Каттаханова маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, сўнгги вақтларда айрим ота-оналар ҳақиқий даромадини яшириш ёки атайлаб кам маошли ишга расмийлашиш орқали алимент миқдорини камайтиришга уринмоқда.

Шу муносабат билан ҳар бир ёш тоифаси учун минимал истеъмол тўпламини белгилаш ва алимент миқдорини ота ёки онанинг иш ҳақидан эмас, балки боланинг зарур эҳтиёжларидан келиб чиқиб ҳисоблаш таклиф этилмоқда.

Шунингдек, алимент ундириш билан боғлиқ айрим вазифаларни Мажбурий ижро бюросидан хусусий секторга ўтказиш имконияти ҳам кўриб чиқилмоқда.

412
0

Комментарии