• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 15 сентября 10:25

Хоразмда 15 ёшли йигит “Жигулида” ЙПХ ходимлари билан “қувлашмачоқ ўйнади”

Урганч шаҳрида маҳалла ички йўлларида "ВАЗ-2107" русумли автомобилни юқори тезликда ва шовқин-сурон билан бошқариб юрган ҳайдовчи аниқланди.

242
0
Видеодан кадр

Хоразм вилояти ЙҲХБ навбатчилик қисмига келиб тушган хабар асосида воқеа жойига масъул ходимлар етиб борган. Улар автомобил ҳайдовчиси маҳалла ички йўлларида юқори тезликда ҳаракатланаётганини аниқлаган. 

ЙПХ инспекторлари автомобилни тўхтатиш ҳақида бир неча бор қонуний ишора берганига қарамай, ҳайдовчи уларга бўйсунмай ҳаракатини давом эттирган. Тезкор чоралар натижасида автомобиль тўхтатилган.

Текширув давомида ҳайдовчи 2011 йилда туғилган, 15 ёшли, Урганч туманидаги 2-сон умумий ўрта таълим мактабининг 9-синф ўқувчиси экани аниқланган.

Унинг отасига нисбатан вояга етмаган ўғлига автомобиль бошқаришга йўл қўйгани учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 135-моддаси 2-қисми асосида маъмурий баённома расмийлаштирилган.

ВАЗ-2107 русумли автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган.

242
0

Комментарии