• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Погода 14 сентября 12:05

Бу ҳафта Ўзбекистонда илиқ ва қуруқ об-ҳаво кузатилади

Синоптиклар мамлакат аҳолиси учун навбатдаги иш ҳафтасида қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди.

281
0
uznews.uz

Ушбу ҳафта давомида Ўзбекистон ҳудудида илиқ ва асосан қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат кечалари 13–18 даража, кундуз кунлари 28–33 даража, жанубий ҳудудларда эса 35–37 даражагача кўтарилади.

Республиканинг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Фақат 16 сентябрь, чоршанба куни Фарғона водийсининг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин.

Шамол 7–12 м/с тезликда эсади. 16 сентябрда айрим ҳудудларда шамол тезлиги 13–18 м/сгача кучайиб, баъзи жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида 14–17 сентябрь кунлари айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор.

Тошкентда 14–17 сентябрь кунлари ҳаво асосан кам булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари 15–18 даража, кундуз кунлари 30–33 даражани ташкил этади.

Пойтахтда шарқий йўналишдаги шамол 3–8 м/с тезликда эсади.

281
0

Комментарии