• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Погода 11 сентября 11:19

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ҳарорат +30 даражагача пасаяди

Синоптиклар прогнозига кўра, 11–12 сентябрь кунлари республика ҳудудида ҳарорат бироз пасаяди. Айрим тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёғингарчилик кузатилиши мумкин.

243
0
uznews.uz

Ўзгидромет маълумотларига кўра, жума куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида об-ҳаво қуруқ бўлади. Фақат Оролбўйи ва Тошкент вилоятининг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат +32…+35 даража, республика шимоли-ғарбида +23…+28 даражани ташкил этади.

Дам олиш кунлари республикада кам булутли, ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Кундузи ҳарорат +25…+30, айрим жойларда +32, жанубда эса +35 даражагача кўтарилади.

Шамол 7–12 м/с тезликда эсади. 11–12 сентябрь кунлари айрим ҳудудларда шамол 13–18 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин.

Тоғли ҳудудларда 11–12 сентябрь кунлари қисқа муддатли ёмғир ёғиши, 13 сентябрда эса ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

Тошкентда жума куни куннинг биринчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат +33…+35 даража бўлади.

Пойтахтда дам олиш кунлари кам булутли ва ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Тунда +16…+18, шанба куни кундузи +28…+30, якшанба куни эса +30…+32 даража бўлиши прогноз қилинган.

243
0

Комментарии