• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 11 сентября 11:09

Embraer Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги учун биринчи C-390 Millennium самолётини тақдим этди

Ўзбекистон Марказий Осиёда C-390 Millennium ҳарбий-транспорт самолётини биринчи бўлиб қабул қилувчи давлат бўлади. Самолёт Ўзбекистон Ҳарбий ҳаво кучларида транспорт ва гуманитар миссияларни амалга ошириш учун фойдаланилади.

207
0
x.com/embraer

10 сентябрь куни Бразилиянинг Embraer компанияси Ўзбекистон Ҳарбий ҳаво кучлари учун ишлаб чиқарилган биринчи C-390 Millennium самолётини тақдим этди.

Янги самолёт Ўзбекистоннинг ҳарбий-транспорт авиацияси имкониятларини кенгайтириши ва Ҳарбий ҳаво кучларини модернизация қилишга хизмат қилиши кутилмоқда.

C-390 Millennium 26 тоннагача юк ташиш имкониятига эга. Самолёт соатига 470 узел, яъни тахминан 870 км/соатгача тезлик билан уча олади ва узоқ масофаларни босиб ўтишга мўлжалланган.

Самолёт ҳарбий хизматчилар ва юкларни ташиш ва ҳаводан тушириш, тиббий эвакуация, қидирув-қутқарув ишлари, ёнғинларни ўчириш ҳамда гуманитар миссиялар каби кенг кўламли вазифаларни бажариши мумкин.

Компания маълумотига кўра, C-390 самолётларининг миссияларни муваффақиятли бажариш кўрсаткичи 99 фоиздан юқори. Бугунги кунга келиб, мазкур самолёт дунёнинг 11 та давлати Ҳарбий ҳаво кучлари томонидан танланган.

207
0

Комментарии