• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 10 сентября 21:46

Тошкентда Глинка кўчасидаги ҳодисадан сўнг газ сизиб чиқишининг яна 10 та ҳолати аниқланди

Мутахассислар муҳандислик тармоқларини текшириш ишларини олиб бориб, ўрта босимли газ қувурларида 4 та, паст босимли газ қувурларида эса 6 та сизиб чиқиш ҳолатини аниқлади.

699
0
poytaxt.uz

Аввалроқ Тошкентдаги Глинка кўчасида йўлнинг чўкишига ер остидаги газ қувуридан газ сизиб чиқиши натижасида юзага келган чақнаш сабаб бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматига кўра, бундай ҳолатларнинг такрорланишининг олдини олиш мақсадида шаҳар маъмурияти топшириғи билан махсус ишчи гуруҳ тузилган. Унинг таркибига «Veolia Energy Tashkent» ИП МЧЖ, «Тошкент шаҳар сув таъминоти» МЧЖ, «Ҳудудгаз пойтахт» газ таъминоти филиали ҳамда туман газ таъминоти бўлимларининг тажрибали мутахассислари киритилган. Ишларга зарур махсус техника ҳам жалб этилган.

Айни пайтга қадар мутахассислар ўрта босимли газ қувурларида 4 та, паст босимли газ қувурларида эса 6 та газ сизиб чиқиши ҳолатини аниқлаган.

«Барча носозликлар бартараф этилди. Глинка кўчасидаги таъмирлаш-тиклаш ишлари якунланди ва йўл автотранспорт ҳаракати учун тўлиқ очилди», — дейилади хабарда.

Шунингдек, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ва бошқа масъул ташкилотларнинг кўчма лабораториялари томонидан Глинка кўчасига туташ ҳудудларда муҳандислик тармоқлари комплекс текширилиб, эҳтимолий газ сизиб чиқиш ҳолатлари аниқланмоқда.

699
0

Комментарии