• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 10 сентября 16:31

Тошкентда совуқ сувни режали ўчириш бошланади — график

Тошкентнинг айрим ҳудудларида совуқ сув босими пасайтирилади ёки сув таъминоти вақтинча тўхтатилади. Чекловлар магистрал сув тармоқларида олиб бориладиган режали профилактика ва таъмирлаш ишлари сабабли жорий этилади.

555
0
uznews.uz

«Тошкент шаҳар сув таъминоти» АЖ маълум қилишича, ишлар пойтахтни 2026 йил куз-қиш мавсумига тайёрлаш, шунингдек, Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида амалга оширилаётган сув таъминоти ва канализация тизимларини модернизация қилиш лойиҳаси доирасида ўтказилмоқда.

Режали чекловлар соат 09:00 да бошланиб, кейинги куни соат 12:00–15:00 оралиғида якунланади. Сув вақтинча ўчириладиган манзиллар рўйхати билан танишиш мумкин.

Сув таъминоти тўлиқ тўхтатилган ҳудудларга аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш учун махсус автоцистерналар йўналтирилади.

Аввалроқ пойтахтда иссиқ сувни режали равишда беш кунга ўчириш графиги ҳам эълон қилинган эди.

555
0

Комментарии