• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 9 сентября 14:39

Тошкент мактабларида School Bus тизими жорий этилиши мумкин

Тошкент шаҳрида ўқувчиларнинг мактабга хавфсиз ва қулай қатновини таъминлаш мақсадида School Bus — мактаб автобуслари тизимини йўлга қўйиш бўйича ўрганиш ишлари бошланди.

233
0
vaib.uz / Иллюстрация

Тошкент шаҳрида Йўл ҳаракатини ташкил этиш марказининг хабар қилишича, ҳозирча пойтахтдаги 328 та мактабдан ўқувчилар сони кўп ва Счоол Бусъга эҳтиёж юқори деб баҳоланган 29 тасида сўровнома ўтказилди. Унда 58 369 нафар ўқувчининг оила аъзолари ёки васийлари иштирок этди.

Дастлабки натижаларга кўра, ўқувчиларнинг:

— 38,5 фоизи мактабга пиёда боради;
— 33,1 фоизи ота-онасининг шахсий автомобилида қатнайди;
— 18,3 фоизи автобусдан фойдаланади;
— 5,7 фоизи таксида боради;
— 3,5 фоизи метро орқали қатнайди;
— 0,9 фоизи микромобил воситалардан фойдаланади.

Сўровномада қатнашганларнинг 73,5 фоизи мактаблар учун махсус автобус қатновларини ташкил этишни қўллаб-қувватлаган.

Қолган мактабларда ҳам сўровномалар босқичма-босқич ўтказилади. Якуний натижалар асосида ўқувчилар оқими, автобус йўналишлари, транспорт сони, ҳаракат жадвали ҳамда хавфсиз тушириш ва олиб кетиш нуқталари аниқланади.

Шундан сўнг School Bus тизимини пойтахтда босқичма-босқич жорий этиш имкониятлари кўриб чиқилади.

233
0

Комментарии