• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 8 сентября 20:07

Тошкент метроси бир кунда 1 миллиондан ортиқ йўловчи ташиди

Янги ўқув йили бошланиши муносабати билан Тошкент метросида йўловчилар оқими сезиларли даражада ошди. 7 сентябрь, душанба куни метрополитен хизматларидан 1 060 817 нафар йўловчи фойдаланди.

205
0
uznews.uz

Метрополитен матбуот хизматига кўра, энг юқори йўловчи оқими қуйидаги бекатларда қайд этилган:

  • «Чилонзор» — 57 708 нафар;
  • «Буюк ипак йўли» — 54 796 нафар;
  • «Берунй» — 40 907 нафар;
  • «Чинор» — 37 128 нафар;
  • «Олмазор» — 36 174 нафар;
  • «Халқлар дўстлиги» — 31 747 нафар.

Таъкидланишича, бекатларда йўловчиларнинг тўпланиб қолиши кузатилмаган. Тирбанд вақтларда барча бекатларда масъул ходимлар йўловчилар оқимини тартибга солиб, хавфсизликни таъминлаган.

Аввалроқ янги ўқув йили бошланиши муносабати билан Тошкент метросида поездлар ҳаракати орасидаги интерваллар қисқартирилгани хабар қилинган эди.

205
0

Комментарии