• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 8 сентября 16:03

Белградда Ўзбекистон президентини расмий кутиб олиш маросими ўтказилди

Белград шаҳрида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Тантанали тадбир Сербия саройи майдонида ташкил этилди.

260
0
prezident.uz

Маросимда Шавкат Мирзиёевни Сербия президенти Александр Вучич илиқ кутиб олди. Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди.

Ҳарбий оркестр Ўзбекистон ва Сербия давлат мадҳияларини ижро этди. Шунингдек, 10 марта артиллерия салюти берилди.

Давлат раҳбарлари фахрий қоровул сафини кўздан кечириб, икки мамлакат расмий делегациялари аъзолари билан саломлашди.

Қўшма суратга тушиш маросимидан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.

Расмий ташрифнинг асосий тадбирлари бугун бўлиб ўтиши режалаштирилган. Олий даражадаги музокаралардан сўнг икки мамлакат расмий ва ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида бизнес-форум ўтказилади.

Ташриф якунида Ўзбекистон ва Сербия ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.

260
0

Комментарии