• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 8 сентября 12:28

Судьяликка номзодлар учун ёш талаби 30 ёшга туширилиши мумкин

Шунингдек, «истеъфодаги судья» институтини жорий этиш ва бундай судьяларга профессионал медиаторлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш режалаштирилмоқда. Тегишли қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинди.

210
0
uznews.uz

Қонун лойиҳаси билан судьялик лавозимига номзодларга қўйиладиган айрим талабларни қайта кўриб чиқиш таклиф этилмоқда. Хусусан, судьялар ва халқ маслаҳатчилари учун ёш цензини 35 ёшдан 30 ёшга тушириш кўзда тутилган.

Шунингдек, судьяни дастлаб беш йил муддатга, кейин эса муддатсиз даврга тайинлаш тартибини жорий этиш таклиф қилинмоқда. Судья, суд раиси ва раис ўринбосари лавозимларига қўйиладиган талаблар ҳам кучайтирилиши режалаштирилган.

Лойиҳада судьялар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилган нормалар ҳам акс эттирилмоқда.

Бундан ташқари, миллий қонунчиликка «истеъфодаги судья» институтини жорий этиш таклиф этилмоқда. Унга бошқа ҳуқуқлар қаторида профессионал медиаторлик фаолияти билан шуғулланиш имконияти берилиши мумкин.

Қонун лойиҳасида Олий суд ва қуйи судлар аппаратлари фаолиятини янада самарали ташкил этишга қаратилган қатор нормалар ҳам назарда тутилган.

210
0

Комментарии