• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 8 сентября 09:34

Фарғонада $210 минг эвазига ҳоким лавозимига ишга жойлаштиришни ваъда қилган шахс ушланди

Фарғона вилоятида фуқарони 210 минг доллар эвазига Учкўприк тумани ҳокими лавозимига ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди.

277
0
Бош прокуратура департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Унда фуқаро С.А. фуқаро И.Д.нинг ишончига кириб, ўзини Ўзбекистон Республикаси ҳакамлик суди судьясининг ёрдамчиси сифатида таништирган. У юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали 210 минг доллар эвазига И.Д.ни Учкўприк тумани ҳокими лавозимига тайинлатиб қўйишини ваъда қилган.

С.А. келишилган пулдан 100 минг долларни олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ҳамда 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

277
0

Комментарии