• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 7 сентября 21:47

Хива, Бухоро ва Тошкент ўртасида янги тезюрар электропоездлар қатнови йўлга қўйилади

9 сентябрдан Хива — Бухоро, 14–15 сентябрдан эса Бухоро — Тошкент йўналишларида янги CRRC Dalian электропоездлари қатнай бошлайди. Шу муносабат билан айрим йўловчи поездларининг ҳаракат жадвалига ҳам ўзгартишлар киритилади.

259
0
railway.uz

9 сентябрдан Хива — Бухоро, 14–15 сентябрдан эса Бухоро — Тошкент йўналишларида янги CRRC Dalian электропоездлари қатнай бошлайди. Шу муносабат билан айрим йўловчи поездларининг ҳаракат жадвали ҳам ўзгаради.

«O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi» маълум қилишича, Хива ва Бухоро ўртасида қатнайдиган янги поездлар 5 вагондан иборат бўлиб, 415 нафар йўловчига мўлжалланган.

Хива — Бухоро — Хива

9 сентябрдан №707 Хива — Бухоро-1 электропоезди сешанба кунидан ташқари ҳар куни ҳаракатланади.

  • Хивадан жўнаб кетиши — 09:55
  • Бухорога етиб келиши — 14:32

№706 Бухоро-1 — Хива поезди эса душанба кунидан ташқари ҳар куни қатнайди.

  • Бухородан жўнаб кетиши — 15:45
  • Хивага етиб келиши — 20:25

Бухоро — Тошкент — Бухоро

14 сентябрдан №701 Бухоро-1 — Тошкент электропоезди душанба кунлари қатнайди. Поезд Бухородан 15:17 да жўнаб, Тошкентга 21:22 да етиб боради.

15 сентябрдан №702 Тошкент — Бухоро-1 поезди сешанба кунлари ҳаракатланади.

  • Тошкентдан жўнаб кетиши — 10:05
  • Бухорога етиб келиши — 15:17

Янги электропоездлар ишга туширилиши муносабати билан қуйидаги поездлар жадвалига ҳам ўзгартиш киритилади:

  • №56 Тошкент Жанубий — Хива — 8 сентябрдан;
  • №58 Тошкент Жанубий — Шовот — 10 сентябрдан;
  • №127/128 Андижон — Қўнғирот — 8 сентябрдан;
  • №301 Душанбе — Тошкент — 15 сентябрдан;
  • №6412 Тошкент Жанубий — Ҳаваст — 15 сентябрдан, сешанба кунлари;
  • №6353 Урганч — Нукус — 9 сентябрдан.

Йўловчиларга сафарни режалаштиришда янгиланган ҳаракат жадвалини инобатга олиш тавсия этилди.

259
0

Комментарии